Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12 мингга яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 134 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 10 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 857 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун ҳозирча 293та янги ҳолат қайд этилди (шундан Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 131таси аҳоли орасида), 2 бемор вафот этди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 38, Хоразм вилоятида 6, Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида 3 нафар, жами 48 нафар бемор соғайди ва шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 7 335 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 4469 нафар бемор даволанмоқда, шундан 42 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022