Кун фотоси: Трамп илк бор омма олдида тиббий ниқобда пайдо бўлди
АҚШ президенти Дональд Трамп пандемия бошлангандан бери илк бор омма олдида тиббий ниқобда кўриниш берди.
CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ раҳбари Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид номидаги госпиталга ташрифи вақтида ниқобда бўлган. Бу ерда жанговар ҳаракатлар ҳудудларида яраланган ҳарбийлар даволанади. Трамп чап томонидан зарҳал президент муҳри туширилган тўқ кўк рангдаги ниқобда бўлган. Бундан ташқари, унинг тансоқчилари ҳам худди шундай ниқобларда бўлишган.
“Фикримча, ниқоб тақиб юриш ажойибдир. Мен ҳеч қачон ниқобларга қарши бўлмаганман, бироқ уни тақишнинг ўз мавриди ва ўрни бор, деб ҳисоблайман”, деб айтган Трамп.
“Фикримча, сиз госпиталда бўлганда, баъзилари эндигина жарроҳлик столидан чиққан кўплаб аскарлар, одамлар билан суҳбатлашганда ниқоб тақиш ўринлидир”, деб тушунтирган ниқоб тақиш қарорини Трамп.
Бунгача АҚШ раҳбари ўзи учун ҳимоя ниқобини тақишга ҳожат кўрмаётганини айтган. У апрель бошида ниқоб тақишдан бош тортаётганини бу АҚШ президенти мақомига тўғри келмаслиги билан тушунтирган. “Биласизми, Овал хонада, ажойиб, буюк “Резолют” столи (президентнинг иш столи) ортида ўтириб ниқоб тақиш ва шу билан бирга, президентлар, бош вазирлар, диктаторлар, қироллар, қироличаларни қаршилаш... билмадим қандай бўларкин. Шахсан менга бу тўғри келмайди”, деб айтган ўшанда Трамп.
АҚШ президенти май ойида ниқоб тақишдан бош тортаётганини ҳеч кимга яқин масофага яқинлашмаётгани билан тушунтирган. Бироқ у Оқ уйда ундан бошқа ҳамма ниқобда юришини ва ижтимоий масофага амал қилишини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
18:19 / 09.02.2024
Қозоғистонда тиббий ниқоб тақиш режими қайтадан жорий қилинди
17:29 / 22.04.2022
Озарбойжонда мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинади
18:35 / 14.03.2022
Москвада ниқоб тақиш режими бекор қилинди
17:10 / 11.03.2022