Ўзбекистон | 12:45 / 14.07.2020
11883
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

14 июль, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 12:34 да Афғонистонда зилзила юз берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 145 километр жанубий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда – 4,7, чуқурлик – 10 километр.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилган:

  • Наманган : 496 км, 2 балл;
  • Андижон: 485 км, 2 балл;
  • Фарғона: 431 км, 2 бал;.
  • Гулистон: 471 км, 2 балл;
  • Жиззах: 473 км, 2 балл;
  • Самарқанд: 483 км, 2 балл;
  • Термиз: 326 км, 2 балл;
  • Қарши: 513 км, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилган, Тошкент ва Жиззахда сезилган ерости силкинишининг кучи 3 баллни ташкил этганди.

Мавзуга оид