«Кунига 20 мингдан ортиқ тест олинсаям камлик қиляпти» - Ҳабибулло Оқилов коронавирусга тест олишдаги муаммолар ҳақида
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда коронавирусга тест олишдаги муаммолар қай тартибда бартараф этилаётгани ҳақида гапирди.
«Пандемия бошланган пайтда кунига 3 мингта тест олган бўлсак, ҳозирги пайтда 22-24 мингта тест қилиняпти. Марказий СЭОМ ва ҳудудий бўлимларида тест олишга рухсат берилган.
Тошкент шаҳрида иш ҳажми кўпайиб кетгани учун вилоятлардаги СЭОМга анализ қилиш ҳуқуқи берилган. Бу ҳам камлик қиляпти. Яна 45та ПЦР аппаратлари харид қилинди.
Бундан ташқари, 15та шунақа аппаратлар олиб келинади. Яқин орада аппаратлар етишмовчилигига барҳам берилади. Ушбу тестларни оладиган мутахассислар ҳам тайёрладик. Шунингдек, ресурслари етарли бўлган хусусий лабораторияларга ҳам тест қилишга рухсат берилди», деди Оқилов.
Шунингдек, ПЦР аппаратида тест олиш жараёни анча мураккаб ва кўпроқ тажрибани талаб қилиши айтиб ўтилди. Бу йўналишда малакали мутахассислар етишмаслиги ҳам тест олишдаги муаммоларни келтириб чиқарган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида 1,4 миллиондан ортиқ тест олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда 1 миллионта тест захираси борлиги ҳақида маълум қилганди.
Ўзбекистонда тест синовлари етарли даражада ўтказиляптими: дунё давлатлари билан қиёс
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
20:04 / 19.01.2022
Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ
15:09 / 07.05.2021
Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлар бепул антиген тест топшириши йўлга қўйилади
18:44 / 06.05.2021
«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди
17:22 / 18.12.2020