«[8 июлдаги видеоселектордан кейин] Қозоғистон, Россия чегарасида турган жуда кўп фуқароларимизни олиб келдик. Келганларни ҳамма карантин нормаларига эътибор қилиб жойлаштиряпмиз.

Россиядаги фуқароларимиз билан ҳам мулоқотда бўлиб, биринчи марта темир йўл билан иложи борича тезроқ ватанимизга олиб келиш чораларини кўряпмиз», – деди давлат раҳбари.

https://ok.ru/videoembed/1582567590591

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон билан чегара маълум вақт қисман ёпилгани учун, чегарадаги «Жибек жоли» – «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти яқинида 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтиш учун тўпланиб қолган эди. 8 июлдаги селекторда берилган топшириққа мувофиқ, ушбу фуқаролар тез орада ватанга қайтарилди.

Бийдек далада: ўзбекистонлик минглаб мигрантлар Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетаётгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев: «Чет элда қолган ҳамма фуқароларимизни албатта олиб келамиз»