Жаҳон | 07:36 / 16.07.2020
6804
1 дақиқада ўқилади

Трамп кутилмаганда ўз сайловолди штаби раҳбарини ўзгартирди 

АҚШ президенти Дональд Трамп президент сайловларига 3,5 ой вақт қолганда кутилмаганда ўз сайловолди штабига янги раҳбар тайинлади. Бу лавозимни 42 ёшли Уильям Степин эгаллади. 

“Мен Уильям Степиннинг лавозими Трамп кампанияси раҳбаригача кўтарилганини эълон қилишдан хурсандман. Мен билан узоқ вақт давомида бўлган ҳамда рақамли технологиялар ва маълумотлар соҳасида ажойиб стратегиямизга раҳбарлик қилган Брэд Паскаль (кампаниянинг амалдаги раҳбари) кампаниянинг етакчи маслаҳатчиси сифатида фаолиятини давом эттиради”, деб маълум қилган Трамп Twitter’да

АҚШ президенти ноябрда ўтадиган сайловларда “йирик ва муҳим иккинчи ғалабани қўлга киритишига” умид билдирди, чунки “унинг сўровномалардаги рейтинги тез ошмоқда, иқтисодиётдаги вазият эса яхшиланмоқда”. 

Бироқ экспертларнинг фикрича, Трампнинг ишлари ўзи айтаётгандек яхши эмас. АҚШ президентининг сайловлар бўйича асосий рақиби – демократ Жо Байден америкаликлар томонидан кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда: унинг жорий рейтинги Трампникидан 8,8 фоиз юқори. Трамп эса коронвирусга қарши кураш ва АҚШдаги охирги тартибсизликлар вақтида кўплаб тарафдорларини йўқотган. 

Мавзуга оид