14:15 / 19.07.2020
12433

Онлайн рўйхатдан ўтишда паспорт муаммосига дуч келаётган абитуриентлар масаласига ойдинлик киритилди

Фуқаролик паспортисиз тест синовларига киришга рухсат этилмайди.

Паспорт ёшига етмаган ёки паспорт ёшига етган, аммо олишга улгурмаган абитуриентлар кириш имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш учун ички ишлар бўлимларидан 09-шакл маълумотнома олишлари лозим.

Kun.uz вазирлик матбуот хизматидан олган маълумотга кўра, 09-шакл маълумотнома олиш учун абитуриент ўз ҳудудидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (паспорт стол)га мурожаат қилиши керак бўлади.

Шундан сўнг улар ўз ҳудудига яқин бўлган исталган ОТМга мурожаат қилади. Бунда 09-шакл маълумотнома (асл нусха), мактаб шаҳодатномаси ёки коллеж/лицей дипломи (асл нусха) ва мавжуд бўлса, имтиёз қўллашга асос бўлувчи ҳужжатларнинг асл нусхаси талаб этилади.

«Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар эса мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган ОТМларга мурожаат қилишлари сўралади», дейилади вазирлик ахборотида.

Давлат тест марказининг хабар беришича, 09-шакл маълумотнома орқали рўйхатдан ўтиш фақатгина кириш имтиҳонларига қабул жараёнларига тааллуқли бўлиб, абитуриентларга тест синовлари бошлангунга қадар фуқаролик паспортини олиш тавсия этилади. Фуқаролик паспортисиз тест синовларига киришга рухсат этилмайди.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top