Шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур янги қувватни ишга тушириш учун тиббиёт ходимлари ишга жалб қилиниши маълум қилинган.

Иш 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобдан:

  • врачларга 15 000 000 сўм;
  • ҳамшираларга 10 000 000 сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига 5 000 000 сўм;
  • кўнгиллиларга 5 000 000 сўм иш ҳақи тўланади.

Иш вақти 12 соатдан иборат булиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақти кўзда тутилган. Тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Ходимларга ётоқхона ва овқатланиш тўлиқ ташкил қилингани ҳолда, маошлари ҳар куни тўлаб борилади.

Мурожаат учун телефонлар: 71 210 02 02, 71 210 02 31

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

Шифокорлар:

  • Анестезиолог-реаниматолог;
  • инфекционист;
  • эпидемиолог;
  • врач-лаборант;
  • врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар.

Ҳамширалар:

  • Реанимация ҳамшираси;
  • палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
  • кичик тиббиёт ходимлари.

14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади. Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: