Ўзбекистон президентининг “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан

Ахунов Олимжон - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериолог шифокори

Алимов Анвар Валиевич - Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Баротова Винера Джураевна - Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори

Ливерко Ирина Владимировна - Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Мусабаев Эркин Исакович - Республика вирусология илмий текшириш институти директори

 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Акилов Хабибулла Атауллаевич - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори

Атабеков Нурмат Сатиниязович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария инспектори

Джаппарова Гулсим Танирбергеновна - Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими инфекционист шифокори, Навоий вилояти

Имамкулов Абдукаюм Базарович - Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими инфекционист шифокори, Сурхондарё вилояти

Матназаров Исмоил Саидович - Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори, Хоразм вилояти