Ўзбекистоннинг расмий захиралари ҳажми 32 млрд доллардан ошди
Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳажми 32 млрд доллардан ошди.
Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захиралари статистикасини янгилади.
2020 йил 1 июль ҳолатига кўра расмий захиралар 32,3 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор олтин (19,4 млрд доллар) ва хорижий валютадаги захира активлар (12,4 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.
Марказий банк ушбу маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар 32 миллиард доллардан ошди. Улар асосан олтин нархининг ўсиши ҳисобига ортди.
Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур ва захираларнинг етарлилиги шок ҳолатларнинг хусусиятига бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлди. Бу халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткичдан кўп.
Бундан олдин, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 31 млрд доллардан ошгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
-
Янги уй-жой харидида кэшбек тизими жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 17:13
-
Кўп қаватли уй қуриш учун ер аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади
Ўзбекистон | 17:06
Мавзуга оид
10:37
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
13:35 / 21.01.2025
Статистика агентлигини салкам 8 йил бошқарган Баҳодир Бегалов лавозимидан озод этилди
15:40 / 18.01.2025
Салкам 50 минг нафар ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида Туркияга борган
19:33 / 16.01.2025