Kun.uz мухбири водийнинг уч вилоятидаги «Ҳудудий электр тармоқлари» корхоналари диспетчерлари билан боғланиб, айни пайтда ижтимоий-иқтисодий соҳалар ва аҳолига истеъмол учун электр энергияси талабга нисбатан қай даражада етказиб берилаётгани билан қизиқди.

Наманган вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари изоҳи:
«Биз марказий энерготизимдан истеъмолчилар учун электр энергиясини ажратилган лимитдан кўра кўпроқ миқдорда олиб келаётган эдик. Наманган вилояти учун бир кунлик ажратилган лимит 11 миллион 85 минг кВт/соатни ташкил этади.
Биз 20 июлгача кунига 11 млн. 700 минг кВт/соат атрофида ишлатиб келаётган эдик. Энди, Республикадан лимитга тушишимизни талаб қилишяпти.
Шунинг учун кунига 600 минг кВт/соат атрофидаги энергияни тежаш учун қайсидир ҳудудни ўчириб туришимизга тўғри келяпти. 20 июлдан бошлаб вилоят бўйича истеъмолни 11 миллион киловатт соатга туширдик. Бунинг оқибатида деярли барча туманларда вақти-вақти билан ток ўчяпти. Суғориладиган жойлардаги насослар бор жойларни мунтазам ток билан таъминлаб турибмиз. Бу ҳолат бўйича «юқори»дан сўрадим, лекин чеклов қачонгача давом этиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Наманган вилоятига ҳозирги кунда 11 млн. 700 минг кВт/с энергия беришса муаммо бўлмайди».
Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари тезкор диспетчерлик хизмати изоҳи:

«Карантин кунларида кўп ташкилотлар тўлиқ ишламаётгани сабаб Андижон вилоятининг бир кунлик электр энергияси таъминоти 9,5 млн. кВт/соатни ташкил этмоқда. Айни пайтда ҳудудимизда энергия етказиб бериш бўйича чекловлар бўлгани йўқ. Иложи борича аҳоли томонидан эътирозлар бўлмаслиги учун ҳаракат қилмоқдамиз».
Фарғона вилояти бўйича саволларга ҳудудий электр тармоқларидан қуйидагича жавоб берилди:

«Чеклов бўйича Тошкентдан чиқишиб, Навоий вилоятидаги ТЭС ўчганини билдиришиб, белгиланган лимит бўйича ишлашимиз бўйича топшириқ беришди.
















