Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарлар асоссизлиги маълум қилинди
Бугун, 25 июль куни тонгда ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Зафаржон Акрамов 38 ёшида коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Агентлик расмий хабарида эса марҳум вафот сабабига аниқлик киритилмади.
Kun.uz мухбири вазиятни аниқлаштириш учун ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари билан боғланди. Бошқарма вакилининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлардаги миш-мишлар асоссиз. Акрамовни юрак хасталиги ва буйрак етишмовчилиги безовта қилиб келган. Беморнинг вафот этишига эса юрак хасталиги сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, марҳум аввал прокуратура тизимида фаолият юритган, 2018 йилнинг март ойидан буён ДХАнинг Сурхондарёдаги бошқармасини бошқариб келаётган эди.
Мавзуга оид
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
16:03 / 24.01.2026
Олис маҳаллаларда давлат хизматлари “бир қадам” тамойили асосида кўрсатилади
12:04 / 21.01.2026
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш осонлашди
18:21 / 17.01.2026