Ўзбекистон | 09:36 / 25.07.2020
2179
3 дақиқада ўқилади

«Халқ назорати» электрон порталини ишга тушириш чора-тадбирлари қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Халқ назорати” электрон порталини ишга тушириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Рақамли ривожланиш департаменти” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Халқ назорати” электрон портали ишлаб чиқилган ҳамда ишга туширилган.

Белгиланишича:

а) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Рақамли ривожланиш департаменти” масъулияти чекланган жамияти порталнинг мулкдори ҳисобланади;

б) жисмоний шахслар шаҳар инфратузилмасининг ҳолати ва бошқа масалалар юзасидан хабарлар ва таклифлар киритиш учун порталда бепул рўйхатдан ўтади;

в) Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг “1055-Марказий шаҳар диспетчерлик хизмати” порталнинг оператори ҳисобланади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимликлари, мутасадди бошқарма ва ташкилотлар:

Департамент билан биргаликда 2020 йилнинг 15 августига қадар порталга уланиш ва унга келиб тушган хабарлар ва таклифларни қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, бунда айниқса, аниқланган муаммоли масалалар ўрганиб чиқилиб, ҳал этилишини ташкил этиш ва назорат қилиниши;

порталга келиб тушган хабарлар ва таклифлар бўйича аниқланган муаммоли масалаларни бартараф этиш мақсадида, шаҳар ҳокимлигига таклиф киритилиши;

порталдаги хабар ва таклифларнинг ижрочилари билан боғлиқ бўлган маълумотларни доимий равишда янгилаб борилиши ҳамда ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажармаган ижрочиларга нисбатан белгиланган тартибда ички меҳнат тартиб қоидалари асосида интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқилиши таъминланади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – “Рақамли ривожланиш департаменти” МЧЖ (С.Абдуллаев):

жисмоний шахслардан порталга келиб тушган хабар ва таклифларни тегишлилиги бўйича бошқарма ва ташкилотларга юборилган мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан тизимли ҳамда таҳлилий мониторинг ўтказиб борилиши;

порталга келиб тушган хабарлар ва таклифларни ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар ва уларни ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштирилиши, шунингдек, чуқур таҳлил қилган ҳолда ҳар чорак якунида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ахборот киритилишини таъминлайди.

Тошкент шаҳрининг бошқарма ва ташкилотларида портал фаолиятини ташкил этиш ва портал билан боғлиқ бўлган ташкилий масалаларни ҳал этилишида яқиндан кўмаклашиш ишлари амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид