Германияда самолёт турар-жой биноси устига қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида бир нафар бола ҳам борлиги айтилди.

Германиянинг Везель шаҳридан учиб ўтаётган кичик самолёт турар-жой биносига қулаб тушган. Оқибатда уйнинг том қисми вайрон бўлиб, камида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда шаҳар полицияси маълумотларига таяниб Focus Online нашри хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, воқеа жойида парашют топилган. Тахминларга кўра, самолёт фавқулодда қўнишга ҳаракат қилган. Ҳалокат сабаби ҳозирча номаълум. Ҳалок бўлганлар экипаж аъзоларими ёки уйларда яшовчи одамларми – ҳозирча аниқ эмас.