Бу 5 талабнинг биринчисига инсон ҳали чақалоқ эканида эътибор қаратилиши керак бўлади.
Она сути – зарурий барча озуқаларни бера олади
Фарзанд туғилгандан бошлаб то 6 ойлик бўлгунча уни она сути билан чақалоқ талабига мос тартибда озиқлантириш тавсия этилади. Бола 6 ойлик бўлган пайтдан бошлаб эса турли витаминларга бой ва хавфсиз озиқ-овқатларни унинг рационига қўшиш мумкин. Кичик ёшли болалар ва чақалоқларнинг овқатларига туз ва шакар қўшиш керак эмас.
Она сути билан озиқланиш орқали бола соғлом ўсиши учун зарурий озуқа ва суюқликларни олади. Кўкрак сути билан озиқлантирилган болалар диарея, респиратор инфекциялари ва қулоқ касалликларидан ҳам узоқ бўлади.
Она сути билан озиқлантирилган одамлар орасида юрак касалликлари, қандли диабет кам учрайди, улар семизликдан ҳам кам азият чекишади.
Хилма-хил маҳсулотлар истеъмоли
Инсоннинг овқатланиш рационида хилма-хил маҳсулотлар бўлиши керак. Масалан, буғдой, арпа, маккажўхори, сабзавотлар, дуккакли маҳсулотлар, мева ва гўшт маҳсулотлари доимий танаввул қилиниши керак. Керакли маҳсулотларни меъёрда истеъмол қилиш инсон организмида балансни ушлаб туришига ёрдам беради.
Шунингдек, бу билан организмнинг таркибида шакар, ёғ, туз юқори бўлган маҳсулотларга талаби пасаяди ва ортиқча вазннинг олди олади.
Кўп мева ва сабзавот истеъмол қилиш керак
- Турли хил мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш лозим;
- Танаввул учун дастурхонни ёғли, тузли ва шакарли овқатлар ўрнига сабзавот ва мевалар билан кўпроқ бойитиш зарур;
- Витаминларни ўзида сақлаб қолиши учун мева ва сабзавотларни жуда кўп муддат пиширмаслик лозим;
- Қуритилган ёки қадоқланган мева ва сабзавотлар танлаганда ҳам таркибида туз ёки шакар йўқ бўлган вариантини танлаш мақсадга мувофиқ.
Мева ва сабзавотлар – витаминлар, минераллар, антиоксидантларнинг асосий манбайи ҳисобланади. Уларни мунтазам истеъмол қилиш билан инсоннинг семизликка чалиниш хавфи камаяди, қандли диабет, юрак касалликлари ва турли саратон касалликларига чалиниш эҳтимоли пасаяди.
















