Жаҳон | 01:12 / 02.08.2020
89275
1 дақиқада ўқилади

Шифокор йўтал орқали коронавирус юқтирганларни қандай аниқлаш мумкинлигини айтди

Шифокорнинг айтишича, коронавирус беморида йўтал юзаки бўлади.

Фото: Global Look Press

Москванинг Коммунарка посёлкасидаги шифохона шифокори Денис Проценко коронавирус юқтирган беморда йўтал қандай бўлишини айтди. Бу ҳақда "Российская газета" ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус йўталида алоҳида интонация мавжуд.

"Йўтал чуқур эмас, юзаки бўлади. Қўшимчасига доимий терлаш ҳисси бўлади", деди шифокор.

Унинг айтишича, мана шу аломатлар бўйича дарҳол ташхис қўйиш мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 17,9 миллиондан ортиқ касаллик юқтириш ҳолатлари аниқланган, қарийб 689 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид