Ёшлар ишлари агентлиги томонидан volontyor.uz платформаси ишга туширилди
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров пандемия шароитида Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
«Пойтахтимиздаги қайси клиникаларда МРТ ва МCКТ ускуналари борлиги, қайси ҳолатда клиникага мурожаат қилиш мумкинлиги, туман кесимида энг яқин ва фаолият олиб бораётган клиникалар ҳақида батафсил маълумот бера оладиган (71) 200 17 20
Call-Маркази фаолият олиб бормоқда. Марказда 12 нафар Ёшлар ишлари агентлиги кўнгилли ёшлари фаолияти йўлга қўйилди.
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали @Shifoline_bot ишга туширилди. Мазкур ботнинг вазифаси Тошкент шаҳрида жойлашган МСКТ, ПЦР, кислород берувчи аппаратлари бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилишдан иборат. Бундан асосий мақсад клиникаларнинг ишини енгиллаштириш, аҳолининг бир жойда тўпланишининг олдини олиш, иссиқ кунларда кўчада узоқ вақт қолиб кетмаслик ва вақтни тўғри, унумли сарфлашдир», деди агентлик вакили.
Бундан ташқари, агентлик томонидан volontyor.uz платформаси ишга туширилгани ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, мазкур платформа орқали республикадаги барча инсонлар кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиши имконияти пайдо бўлган. Улар ижтимоий ёки тиббий волонтёр сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқарма ва маҳаллий бўлинмалари билан биргаликда фаолият олиб боради. Бунинг натижасида республикадаги барча кўнгиллилар базаси шакллантирилиб, ҳар бир ҳудудда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилади.
Бугун, 2 август соат 14:00 га қадар мазкур платформа орқали 2700дан ортиқ кўнгиллилар рўйхатдан ўтган ва малакали мутахассислар томонидан уларни ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 27.06.2024
Ёшлар ишлари агентлигига тегишли Malibu йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди
19:05 / 20.01.2024
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди
20:14 / 30.09.2023
Кредит, иш ёки контракт тўлови: ёшлар етакчилари республика ёшларига қандай ёрдамлар бериш ваколатларига эга?
12:03 / 15.07.2023