Жамият | 08:29 / 04.08.2020
6016
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг ҳар бир туманида янги яшил ҳудудларни барпо этиш таклиф қилинди

Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш таклиф этилмоқда.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Тошкент шаҳрида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида шаҳарнинг ҳар бир туманида янги, аттракционларсиз камида 2 000 та дарахтга эга боғ ёки хиёбон барпо этиш таклиф қилинган. 

“Ушбу боғ ва хиёбонларни қулай ўриндиқлар, велосипед йўлакчалари ва фонтанлар билан бойитишни таклиф қиламан. Ушбу лойиҳа шаҳримиз аҳолисини бўш вақтини табиат бағрида мароқли ўтказиши, дам олишлари ва шаҳардаги ҳавонинг янада тозаланишига катта ҳисса қўшади. 

Бунда, ушбу боғ ва хиёбонларнинг камида биттасини намунавий тарзда қолганларидан анча катта қилиб, камида 20 000 дарахт экилса, шаҳримизнинг энг ажойиб, сўлим жойларидан бирига айланган бўлар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туман ҳокимликлари лойиҳа учун ер ва маблағ ажратиб, ҳар бир туманда янги яшил ҳудуд яратиш таклиф этилган. 

Мавзуга оид