Ўзбекистон | 08:29 / 05.08.2020
6467
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бионик кўзларнинг янги авлодини имплантация қилиш технологияси яратилиши мумкин

Кўз сетчаткасини дегенератив ва томирлари касалликларида кўриш функцияларни қисман тиклаш мақсадида ретинал протезларни қўллаш Ўзбекистонда ногиронлик даражасини камайтиришга имкон беради. 

Фото: Fotolia / romaset

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Тиббиёт фанлари бўйича” Илмий техник кенгашнинг навбатдаги онлайн мажлисида вазирлик томонидан эълон қилинган танловларга топширилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги инновацион ва амалий лойиҳалар танловининг 1-12-турлари қайта эълонига келиб тушган амалий лойиҳалар тақдимоти ва муҳокамаси ўтказилди. 

Унга кўра, ушбу танловда эълон қилинган “Бионик кўзларнинг янги авлодини имплантация қилиш технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ҳам муҳокама қилинди. Кўз сетчаткасини дегенератив ва томирлари касалликларида кўриш функцияларни қисман тиклаш мақсадида ретинал протезларни қўллаш Ўзбекистонда кам кўриш, кўрлик ва кўриш бўйича ногиронлик даражасини камайтиришга имкон беради. 

Ушбу мавзу бўйича қилинадиган лойиҳа кўзнинг томирли қобиғи ва сетчатканинг дегенератив касалликлари билан оғриган беморларда сунъий кўришни таъминлаш мақсадида республикада илгари қўлланилмаган янги авлод Argus II ретинал протезни имплантацияси билан микрохирургик аралашувнинг янги технологиясини татбиқ этишга йўналтирилган. 

Лойиҳа ноёб, инновацион бўлиб, республика ва Марказий Осиёда қайтариб бўлмайдиган кўрлик муаммосининг ҳозирги ҳолатини яхшилашга имкон беради.

Лойиҳа бўйича Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди ва вазир ҳайъатига топширилди, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарида. 

Мавзуга оид