13:23 / 05.08.2020
34709

Тошкентда 3 баллик зилзила кузатилди

5 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 13:18да Тожикистон ҳудудида кучли зилзила юз берди. Ўзбекистон пойтахтида 3 баллик ер ости силкиниши сезилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила координаталари:  40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 181 километр жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда – 5, чуқурлик – 10 километр.

Зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қайд этилган:

  • Тошкент: 181 км, 3 балл.
  • Наманган: 113 км, 4 балл.
  • Андижон: 143 км, 3 балл.
  • Фарғона: 83 км, 4 балл.
  • Гулистон: 177 км, 3 балл.
  • Жиззах: 255 км, 3 балл.
  • Самарқанд : 336 км, 2 балл.
  • Термиз: 453 км, 2 балл.
  • Қарши: 458 км, 2 балл.
  • Навоий: 464 км, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Афғонистонда, 16 июль куни Тожикистонда юз берган 4,7 ва 4,2 балли зилзилалар кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилганди.

Top