Ўзбекистон | 12:02 / 06.08.2020
12266
1 дақиқада ўқилади

Хориждаги ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвалига қисман ўзгартириш киритилди

Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.   

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига қисман ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 5 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.   

7-8 август Тошкент – Пекин – Тошкент йўналишидаги рейс эса 13-14 август кунлари амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид