Қайд этилишича, қарордан асосий мақсад – камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлар иш билан бандлигини таъминлашга оид қўшимча чораларни амалга оширишдир.
Қарор билан:
- камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби;
- аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури;
- Россия Федерациясида фаолият юритаётган меҳнат мигрантларини ўқитиш чоралари тасдиқланди.
Ҳужжат билан камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини жорий этиш учун молиявий харажатлар миқдори ва манбалари белгиланди.
Қарорда кўзда тутилган камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ишга марҳамат» мономарказлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
- Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;
- маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари;
- нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари.
Ҳужжат орқали аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланиш учун давлат ёрдамини бериш механизми жорий қилинади.
Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари, маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми

















