Россиянинг коронавирусга қарши биринчи вакцинасининг экспорт нархи маълум қилинди
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси хорижга етказилганда унинг иккита дозаси нархи камида 10 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда “Р-Фарм” компанияси директорлар кенгаши раиси Алексей Репик маълум қилди.
“Агар экспорт ҳақида гапирсак, унда вакцинанинг иккита дозаси нархи, бизнинг баҳолашимизча, энг ками билан 10 доллар бўлади. Ҳар ҳолда, биринчи сериялар етарлича қиммат бўлади”, деб айтган Репик.
Унинг таъкидлашича, вакцина ишлаб чиқарилиши етарлича саноат ҳажмларига етганда арзонлашади.
11 августда Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди. Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази ва Россия мудофаа вазирлигининг 27-марказий илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган вакцина “Спутник V” деб ном олган.
Путиннинг таъкидлашича, вакцина клиник синовлар вақтида юқори самарадор ва хавфсиз эканини кўрсатган ҳамда жиддий асоратларга олиб келмаган. Вакцинанинг илк партиялари 2 ҳафта ичида чиқарилади, унинг оммавий ишлаб чиқарилиши эса яқин орада бошланади.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
13:46 / 16.11.2024