Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди
OnePlus компанияси смартфонига Snapdragon 865 чипи, 6,78 дюймли OLED-дисплей, саккиз гигабайт тезкор хотира, тўртта объективли камера ўрнатилган.
Фото: OnePlus
OnePlus 8 Pro йилнинг энг яхши смартфони деб топилди. Бу ҳақда Expert Imaging and Sound Association (EISA) ассоциацияси маълум қилди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, OnePlus компанияси смартфонида энг илғор технолигия ва қойилмақом дизайн мужассам. Қурилмага Snapdragon 865 чипи, 6,78 дюймли OLED-дисплей, саккиз гигабайт тезкор хотира, тўртта объективли камера ўрнатилган.
Oppo Find X2 Pro энг мукаммал смартфон деб эълон қилинди. Мутахассислар унинг чармдан тайёрланган корпуси, AMOLED-экрани ва учталик камерасини эътироф этишди. Уларнинг фикрича, Find X2 Pro премиум тоифадаги қурилмалар ичида ажралиб туради.
«Энг яхши мобил камера» йўналишида тўртта объективли Huawei P40 Pro ғолиб деб топилди.
Samsung Galaxy Z Flip энг яхши буклама телефон, Sony Xperia 1 II мультимедиа учун мўлжалланган энг яхши смартфон деб баҳоланди.
Huawei Watch GT 2 энг яхши смарт соат деб эълон қилинди.
2019 йилда Huawei P30 Pro энг яхши, OnePlus 7 Pro энг мукаммал смартфон деб топилганди.
Мавзуга оид
15:29 / 24.12.2025
10 000 мА·соат, вентилятор ва флагман чип: Honor Win нимаси билан шов-шув бўлмоқда?
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
22:20 / 04.12.2025