Видеода дезинфекция ишлари исириқ ёрдамида амалга оширилаётганини кўриш мумкин. 

Ободонлаштириш хизмати ходимлари шаҳар кўчалари бўйлаб исириқ тутатиб юришган.

https://ok.ru/videoembed/1641643838143

Эслатиб ўтамиз, халқ табобатида исириқнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Бундай қайнатма бошқа тери касалликларига ҳам фойда қилади. 

Исириқ уруғидан тайёрланган қайнатма зиғир уруғининг қайнатмаси билан биргаликда нафас қисиши, нафас олишнинг қийинлашишида ишлатилади.