Хабарда таъкидланишича, пленум «Корея инқилобини ривожлантириш ва партия жанговар қудратини кучайтириш учун фавқулодда муҳим қарорни муҳокама қилади ва қабул қилади».
Экспертлар пленумнинг бундай шошилинч чақирилиши нимани англатишини билишга ҳам уринмаяптилар. Уларнинг фикрича, эҳтимол йиғилишда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Ченнинг ваколатлари янада кенгайтирилиши муҳокама қилиниши мумкин. Пленум, шунингдек, Шимолий Кореянинг ядро ва ракета дастурлари соҳасидаги муҳим қарорлар қабул қилиниши ёки коронавирус пандемияси билан боғланган бўлиши мумкин.

















