Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ 14 килограммдан ортиқ олтин қуймаларини мусодара қилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний олтин айланмасининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди.
Хусусан, Тошкент шаҳридаги «Шарқ» йўл-патрул хизмати масканида 1975 йил Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган А.Нуриддинов бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, автомашина юкхонасида қора политилен пакетларга ўралган, жами миқдори 14 кг 238 грамм бўлган 16 дона олтин қуймаси борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Нуриддинов ушбу олтин қуймаларини Тошкент вилояти Қибрай туманидаги уйида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда тайёрлаган бўлиб, кейинчалик уларни Андижон ва Наманган вилоятларига олиб бориб, сотишни режалаштирган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, олтинни қуйма шаклга ва юқори асиллик даражасига келтириб олди-сотди қилиш тақиқланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу олтин қуймаларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
14:03 / 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
21:27 / 31.03.2026