Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Италия-Ўзбекистон савдо уйи очилади
Очилиш маросими жорий йил 25 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
2020 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Агостино Пиннани қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш вақти бўйича фикр алмашдилар.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон томони Италия билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу нуқтайи назардан, томонлар аниқ лойиҳаларни, шунингдек, ушбу йўналишда илгари эришилган устувор вазифалар, хусусан, 2019 йил май ойида Римда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши доирасидаги келишувларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Қайд этилганидек, жорий йил 25 август куни очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган Термиз шаҳридаги «Венето» савдо уйи икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
08:53 / 19.05.2026