Ўзбекистон | 10:52 / 25.08.2020
91127
2 дақиқада ўқилади

Техникумларга қабул бошланди

Техникумларга бугун, 25 август куни 14:00дан бошлаб онлайн ариза топшириш мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус вазирлигининг хабар беришича, техникумларга ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш платформаси - texnikum.edu.uz  бугун, 25 август куни соат 14:00дан бошлаб ишга туширилади.

Техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

  • электрон ариза;
  • умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
  • 3x4 фотосурат.

Маълумот учун: 185та техникумга 9199 нафар ўқувчи давлат буюртмаси бўйича (грант асосида) қабул қилиниши белгиланган.

Техникумларга камида умумий ўрта маълумотга эга шахслар ўқишга қабул қилинади, ўқиш таълим йўналишининг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда камида 2 йил давом этади.

Таълим кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларда, давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Техникум битирувчилари ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонларсиз, якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Мавзуга оид