Нима бўлди
Бу сафар барчаси жиддий кўриниш олган. Дастлаб TyC Sports нашри, «Барселона» футболчиси Лионель Месси клуб билан шартномасини бекор қилишга қарор қилгани ҳақида ёзди. Манба маълумотига кўра, 33 ёшли футболчи клубга факс орқали ўзининг кетиш истагини билдириб, сўров юборган. Бу сафар форвард каталонияликлар жамоаси сафини тарк этишга қатъий қарор қилган ва шартномани бир томонлама тартибда бекор қилмоқчи.
Месси шартномада белгиланган махсус банддан фойдаланмоқчи, унга кўра футболчи исталган мавсум якунида «Барселона» билан шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
«Барселона»нинг реакцияси
Кўп ўтмай AP нашри «Барселона» Месси раҳбариятга клубни тарк этиш истаги ҳақида маълум қилганини тасдиқлади. Аммо клуб раҳбарияти аргентиналик футболчини фикридан қайтишга кўндириш ниятида. Onda Cero маълумотига кўра, клуб ушбу масалани муҳокама қилиш учун директорлар кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирган. «Барселона»дагилар жамоа сардори клубни эркин агент мақомида тарк этишини исташмаяпти.
Лекин бу масалада чигаллик бор, шартномага кўра Лео келишувни 2020 йил июлига қадар бузиши мумкин бўлган. Аммо мавсум якуни коронавирус туфайли ортга сурилган, шу туфайли Месси ушбу пунктни ҳозир ишга туширмоқчи.
Жамоатчилик реакцияси
«Барселона»нинг собиқ футболчиси Карлес Пуйоль Месси ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
«Ҳурматим ва ҳайратим, Лео. Сени тўлиқ қўллаб-қувватлайман», — дея ёзган Пуйоль твиттердаги саҳифасида.
Respeto y admiración, Leo. Todo mi apoyo, amigo.
— Carles Puyol (@Carles5puyol) August 25, 2020
Унинг твитига Луис Суарес қарсаклар белгиси билан жавоб ёзган.
Каталония президенти ҳам Месси билан хайрлашган.
«Каталония ҳамиша сенинг уйинг бўлиб қолади. Бахтиёр дамлар ва ақл бовар қилмас ўйинлар учун катта раҳмат. Олижаноб спортчи ва дунёдаги энг буюк футболчи», дея ёзган у.
Англиялик собиқ футболчи Гари Линекер Мессининг «Барселона»дан кетиш қарорини қуйидагича изоҳлади.












