Фармон билан, мустақилликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакат илм-фани, маданияти ва санъатини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун 15 киши фахрий унвонлар билан тақдирланди.

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан

1. Каримова Дилором Маликовна - меҳнат фахрийси, эркин ижодкор

2. Собиров Оғабек Каримович - Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари

“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони билан

3. Шайдилов Сафар Нормуродович - Қизириқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши, Сурхондарё вилояти

“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан

4. Анназаров Жасвантбек Баҳромович - Тошкент шаҳридаги “TIART” масъулияти чекланган жамияти ҳайкалтарошлик корхонаси директори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвони билан

5. Асадов Миржамол - Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси, Самарқанд вилояти

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан

6. Абдикамалов Бахтиёр Абдиразақович - Қорақалпоқ давлат университети физика кафедраси профессори, Қорақалпоғистон Республикаси

7. Каримов Баҳодир Нурметович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси мудири

8. Маҳмудова Дилдорхон Йўлдошхон қизи - Қўқон шаҳридаги 9-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Фарғона вилояти

9. Раҳмонов Содиқжон Мўминович - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти, рассом

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан

10. Акилова Камола Болтабоевна - Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари – Маданий мерос департаменти бошлиғи