Жаҳон | 10:34 / 04.09.2020
10405
2 дақиқада ўқилади

Twitter Трампни огоҳлантирди

Twitter АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноябрда ўтадиган сайловларда почта орқали овоз берилиши бўйича иккита хабарига огоҳлантириш берди. Ижтимоий тармоқ хавфсизлик хизматида бу хабарлар Twitter қоидаларига зид деб топилган.

Таъкидланишича, огоҳлантириш “фуқаролик бирдамлиги сиёсати бузилиши, айнан эса одамларни икки марта сайлашга чорлаш” учун берилган. Шу билан бирга Трампнинг твитлари қолдирилган, бироқ уларга лайк қўйиб ёки ретвит қилиб бўлмайди. 

Ижтимоий тармоқнинг бундай муносабатига Трампнинг 3 сентябрдаги иккита твити сабаб бўлган. АҚШ президенти почта орқали овоз берувчи сайловчиларни тезроқ ўз сайлов бюллетенларини почта орқали жўнатишга, сайлов куни эса сайлов участкасига келиб, ўз овозлари ҳисобга олинганини текшириб кўришга чақирган. Агар сайлов участкасида уларнинг овози ҳисобга олинмагани аниқланса, унда Трамп у ерда қайта овоз беришга чақирган.

Май ойида ижтимоий тармоқ Трампнинг хабарини биринчи марта ҳақиқатга мос эмас деб белгилаганди. Июлда эса АҚШ президентининг коронавирусдан дори борлиги ҳақидаги хабари ўчириб ташланган.

Мавзуга оид