Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Brexit бўйича савдо келишуви тузилиши керак бўлган охирги муддатни маълум қилди
Британия бош вазири Борис Жонсон Европа иттифоқи билан Brexit бўйича савдо келишуви 15 октябргача тузилиши кераклиги, йўқса бундай келишув бўлмаслигини маълум қилди.
“Агар биз шу вақтгача келиша олмасак, унда орамизда эркин савдо ҳақида келишув бўлишига кўзим етмаяпти ва биз буни қабул қилиб, йўлимизда давом этишимиз керак”, деб айтилган бош вазир баёнотида.
Жонсоннинг фикрича, агар келишув тузилмаса, унда Лондонда Брюссель билан Европа иттифоқи билан Австралия ўртасидаги каби савдо муносабатлари бўлади ва бу ҳам “яхши натижа” ҳисобланади.
Жонсон савдо келишувига эришилмаса ҳам Британия Европа иттифоқи билан амалий масалалар, жумладан парвозлар, юк ташувлари ёки илмий ҳамкорлик бўйича ечимларни топишга тайёрлигини айтган.
“Эшикларимиз ҳеч қачон ёпиб қўйилмайди ва дўстлар ҳамда ҳамкорлар каби савдо юритамиз. Бироқ эркин савдо келишувисиз”, деб тушунтирган Жонсон.
Brexit бўйича Британия учун ўтиш даври 2020 йил 31 январда кучга кириб, 31 декабргача давом этади. Бу вақт ичида Европа иттифоқи ва Британия музокаралар ўтказиб, ўзларининг бўлғуси муносабатлари бўйича келишиб олишлари керак. Лондон ва Брюссель келишувга эришиши керак бўлган асосий масала янги савдо келишуви ҳисобланади.
Британия ўтиш даврини чўзишдан бош тортган ва Европа иттифоқини 2021 йил 1 январда тарк этади.
Таъкидланишича, Британия ва Европа иттифоқи ўртасидаги музокаралар 8 сентябрдан давом этиши керак, аммо улар орасида бир қатор келишмовчиликлар бор.
Мавзуга оид
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
09:31 / 15.12.2025