Жаҳон | 16:20 / 10.09.2020
7087
1 дақиқада ўқилади

Ҳайвонот олами 50 йил ичида 68 фоизга камайиб кетгани маълум қилинди

Энг кўп йўқотишлар Шимолий ва Жанубий Американинг тропик ҳудудларида қайд этилган - бу ерларда яшовчи жониворлар сони 94 фоизга камайган.

Фото: Zuma\ТАСС

Кейинги 50 йил давомида сутэмизувчилар, қушлар, балиқлар сони 68 фоизга камайган. Бу ҳақда Жаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) ҳисоботида айтилмоқда.

"Жонли сайёра глобал индекси пасайишда давом этмоқда. 1970 йилдан 2016 йилгача сутэмизувчилар, қушлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар ва балиқлар сони ўртача 68 фоизга камайган", - дейилади ҳисоботда.

Жонли сайёра индекси сутэмизувчилар, қушлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар ва балиқларнинг 4 мингдан ортиқ тури сони ҳақидаги маълумотлар асосида тузилган.

Ҳисоботга кўра, энг кўп йўқотишлар Шимолий ва Жанубий Американинг тропик ҳудудларида қайд этилган - бу ерларда яшовчи жониворлар сони 94 фоизга камайган.

Жонли сайёра индекси 1998 йилдан буён ҳар икки йилда эълон қилинади.

Мавзуга оид