Технология | 01:23 / 01.08.2018
2232
4 дақиқада ўқилади

Одноклассники ва WWF фойдаланувчиларга уларнинг экологик изларини билишни таклиф этишади

1 август Экологик бурч куни Одноклассники ижтимоий тармоғи ва Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига улар сайёрамизга қандай таъсир кўрсатаётганликларини билиш имконини берувчи қўшма тестни ишга туширмоқдалар. Тест ёрдамида ОК ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Россия WWFгуруҳида қандай қилиб ўз экоизини камайтириш ва қулай атроф-муҳитни сақлаб қолиш мумкинлигини билиб олишади.

Фото: WWF

Тестнинг 12 та саволларига жавоб берган ҳолда, фойдаланувчилар уларнинг қай бир ҳаракатлари кўпроқ табиатга таъсир кўрсатиши, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари, транспортни тўғри танлаган ҳолда ва маиший одатларни ўзгартирган тарзда, қандай қилиб экоизни камайтиришни тушуниб олишлари мумкин. Фойдаланувчилар шунингдек “Боинг” томонидан чиқарилаётган карбонат ангидрид гази ундаги учаётган ҳар бир йўловчига қанчадан тўғри келиши, ёки салбий иқлим ўзгаришлари оқибатлари билан боғлиқ равишда биз қандай маҳсулотлардан айрилиб қолишимиз мумкинлигини билиб олишади.

Тест фойдаланувчиларнинг истеъмол қилишга қанчалик онгли равишда муносабатда бўлишлари тўғрисидаги тахминий тасаввурни беради. Таклиф қилинган жавоблардан бирини танлаган ҳолда, тест қатнашчиси у ёки бу одат атроф-муҳитга қанчалик таъсир ўтказиши ва қандай глобал оқибатларга олиб келишини тушунтирувчи кенг шарҳни олади. Тест натижалари билан фойдаланувчилар ўз дўстлари билан ОКда ўртоқлашишлари мумкин.

Экологик бурч куни — бу Ер бир йил ичида қайта тиклашга қодир бўлган барча ресурсларни инсоният тамом қилган кундир. Шу кундан бошлаб ва то Янги йилга қадар одамлар биоресурларни сайёрадан “қарзга” олишади.

Фото: Одноклассники

WWF тадқиқотларига мувофиқ, одамларга биологик ресурсларга — қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, денгиз балиқчилиги маҳсулотларига бўлган базавий эҳтиёжларни таъминлаш ва карбонат ангидрид гази чиқиндиларини ўзига олиши учун энди 1,7та бизникига ўхшаш сайёра талаб қилинади.

Ҳар йили инсон Экологик бурч кунини тобора янги йилнинг бошланишига кўчирган ҳолда, янада тезроқ ва тезроқ сайёра ресурсларини сарф қилиб бормоқда. 2015 йилда ушбу сана 13 августга, 2016 йилда — 8 августга, ўтган йили эса — 2 августга тўғри келди. Бу йил Global Footprint Network (экологик изнинг ҳисоби билан шуғулланадиган халқаро ташкилот) экспертлари сайёра ресурсларини истеъмол қилиш масштабларини баҳолаб кўришди ва Экологик бурч кунини 1 августга белгилашди. Шундай қилиб, Экологик бурч куни 1 кун орқага сурилди.

Фото: Одноклассники

Одноклассники мунтазам равишда Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) нинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб келишади. Хусусан, 2013 йилда ижтимоий тармоқнинг 404-саҳифасида Қизил китобга киритилган ҳайвонлар тўғрисидаги ахборот жойлаштирилган эди, 2016 ва 2017 йилларда эса ОК фойдаланувчилари “Ер вақти” акциясига қўшилишди. OK Live мобиль иловаси ёрдамида фойдаланувчилар қандай қилиб атроф-муҳит тўғрисида қайғураётганлари ва қандай қилиб “Ер вақти”ни ўтказишни мўлжаллашаётганликларини ҳикоя қилиб беришган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид