Ўзбекистон | 09:08 / 15.09.2020
7855
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 87 ёшли аёлни тунаган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 3 сентябрь куни соат 11:40да икки нафар номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, юзларига матоли ниқоб таққан ҳолда Навоий вилояти Учқудуқ тумани “Геологлар” кўчасида яшовчи 87 ёшли П.Т. (аёл) уйда ёлғиз яшашлигини била туриб, хонадонга кириш эшиги қулфланмаганлигидан фойдаланиб ғайриқонуний равишда кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар П.Т.нинг оғзини ўзлари билан олиб келган мато бўлаги билан беркитиб, юз қисмига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, хонадон ётоқхонасида бўлган шкаф ичидан 1 млн. 500 минг сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Учқудуқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 23 ёшли Н.Х. ва 19 ёшли Э.Н. содир этганликлари аниқланган. Жиноят иши бўйича Н.Х. ва Э.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.


 
Ҳозирда жиноят иши бўйича Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Мавзуга оид