Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё ҳали коронавирус пандемиясининг бошида турибди - ЖССТ
Фото: AP
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус бўйича махсус вакили Дэвид Набарронинг таъкидлашича, дунё ҳали коронавирус пандемиясининг бошида турибди. У бундай фикрни Британия парламентининг ташқи ишлар қўмитаси йиғилишида айтиб ўтган.
Набарронинг айтишича, ҳозирда коронавирус билан боғлиқ вазият эпидемиялар ҳақидаги илмий фантастикадагидан ҳам ёмонроқ кўриниш олган. “Бу вазият ҳақиқатан ҳам жиддийдир – биз пандемиянинг ҳаттоки ўртасида ҳам эмасмиз. Биз ҳамон бу йўлнинг бошидамиз. Биз пандемия дунёга қандай зиён етказаётганини кўрмоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ вакили ва пандемия Европада алоҳида босқичга кириб, қайтаётганини қўшимча қилган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, пандемия ўзининг ҳозирги “даҳшатли” кўринишида шунчалик назорат остидан чиқиб кетдики, у дунёни нафақат турғунликка, балки улкан иқтисодий пасайиш томон тортмоқда. Унинг айтишича, пандемия “ночор, тўйиб овқат емайдиган одамлар сонининг 2 баробар кўпайишига, юз миллионлаб касодга учраган кичик корхоналарга олиб келади”.
Мавзуга оид
14:51 / 22.04.2026
ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
08:10 / 31.03.2026
Дунёда фақат 13 та мамлакат ҳавоси хавфсиз деб топилди
10:03 / 19.03.2026