«Муассаса жорий ўқув йилида 30 нафар ўқувчи қабул қилади. Имтиҳонларда рўйхатдан ўтган 836 нафар абитуриентдан 70 нафари турли сабабларга кўра иштирок эта олмади. Тақиқланган нарсалар олиб кирган абитуриентлар учрамагани сабаб синовлардан четлаштирилганлар бўлмади», – дейди мадраса мудири Рустамжон Маҳмудов.
«Саййид Муҳийддин махдум» мадрасасига 1992 йилда асос солинган. Ўтган 28 йил давомида билим даргоҳини битирган минг нафарга яқин талабалар юртимиздаги масжид ва мадрасаларда фаолият олиб боришмоқда.















