Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ташқи қарзи мақсадли сарфланяптими? Иқтисодчи билан суҳбат
Молия вазирлиги давлат ташқи қарзини самарали бошқармоқда ҳамда қарз маблағлари йўналтирилган барча лойиҳаларни очиқламоқда. Аммо пуллардан тўғри фойдаланиш ва мақсадли сарфланиши бошқа масала, деб ҳисоблайди иқтисодчи Одил Олимжонов.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов Kun.uz билан суҳбатда ташқи қарз тушунчаси, ундаги қоидалар ва хатарлар, шунингдек, ташқи қарзни бошқариш масалаларига тўхталиб ўтди.
Олимжоновнинг айтишича, қарз олинган маблағлардан тўғри фойдаланиш масаласида муаммо бўлиши мумкин.
«Мутахассис, раҳбар, элим ва юртим деб ишлайдиган одам бу пуллардан тўғри фойдаланади. Минг афсуски, тан олиш керак: ичимизда олчоқлар, ватан манфаатларини бир четга суриб, фақат ўз чўнтагини ўйлайдиганлар ҳали бор. Шундай ҳодиса бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар ҳужжат бўйича текширилади. Кимдир шу каби аҳмоқона иш қилса, сал кейин маълум бўлади. Тўғри, Молия вазирлигининг махсус ташкилоти бор, Ҳисоб палатаси мавжуд, улар вақти-вақти билан пуллардан оқилона фойдаланишни назорат қилиб туради.
Ўйлайманки, давлат ташқи қарзини ҳамма оляпти, деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қайсидир қишлоқда яшаётган шахс ўша ерда бўлаётган қурилишдан бўлаётган ўзлаштиришни пайқаса, жамоатчиликка хабар бериши керак», — дейди у.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Kun.uz'га берган интервьюсида «коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни йўқ қилиш учун шаффофликни ошириш зарурияти» ҳақида гапирганди.
Молия вазирлиги август ойи якунида, асосан ташқи қарз ҳисобидан шакллантирилган, Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағларининг сарфланиши бўйича маълумотларни очиқлаганди.
Мавзуга оид
08:23 / 18.05.2026
Инфографика: дунёда энг катта ташқи қарзга эга давлатлар
11:20 / 08.05.2026
Нега ҳамма давлатнинг қарзи бор? Ўзбекистоннинг қарзи кўпми-камми?
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
10:07 / 03.04.2026