Маълумотларга кўра, қутқарувчилар автобусни дарё тубидан чиқариб олишганда, унинг ичида 14 жасадни топишган. 5 киши шифохонага етказилган, аммо кейинроқ улардан бири жон берган. Бундан ташқари, 13 киши бедарак йўқолган.
Баъзи нашрларнинг хабар беришича, ҳалокат вақтида 30дан кўпроқ киши ҳаётдан кўз юмган бўлиши мумкин.
Расмий идораларнинг хабар беришича, автобусда 30дан кўпроқ йўловчи бўлган. Ҳайдовчи ва 4 йўловчи автобус чўкиб кетиши олдидан ундан чиқиб олишга муваффақ бўлган. Полиция воқеа сабабларини тергов қилмоқда.
Мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорий ҳалок бўлганлар оилалари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирган.
Таъкидланишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Нигерияда жорий ҳафтада автобуслар иштирокида юз берган учинчи йирик автоҳалокатдир. 15 сентябрда мамлакат жанубида автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 5 киши, 17 сентябрда мамлакат ғарбида автобус ва юк машинасининг рўпарама-рўпара тўқнашувида 12 киши ҳалок бўлган.

















