Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти эксперимент тариқасида ташкил этилади
Давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар:
Президентнинг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармони 10-бандига асосан Наманган шаҳри ва Қарши туманида;
Президентнинг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сон мажлис баёнининг 146-бандига асосан Андижон вилояти Марҳамат туманида эксперимент тариқасида бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.
Ўзбекистон Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида қисқартирилаётган юридик хизматлар штат бирликлари рўйхати тасдиқланди.
Белгиланишича:
а) марказлар:
юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади ҳамда бевосита тегишли вилоят адлия бошқармасига бўйсунади;
Наманган шаҳрида 5та, Марҳамат туманида 4та, Қарши туманида 3та штат бирликлари (бошлиқ ва етакчи юрисконсульт лавозимлари)дан иборат бўлади. Бунда, бошлиқ лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра — бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади;
тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади;
ходимларига адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади;
жорий таъминоти ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш учун харажатларни молиялаштириш - тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
б) мазкур қарор доирасида экспериментни ўтказиш даврида кўрсатилган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:45 / 15.06.2026
Адвокатлар давлат муассасаларига шартнома асосида юридик хизмат кўрсатиши мумкин
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026