Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 8 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлди
2020 йил январь-август ойларида экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.
2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
09:37 / 27.05.2026
Россия ёнилғи экспортига янги чекловлар жорий этиши мумкин
18:43 / 26.05.2026
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади
09:49 / 26.05.2026
Ўзбекистонда 70 ёшдан ошганлар орасида ҳам ота бўлганлар бор
08:22 / 26.05.2026