Ўзбекистон номзоди Туркий кенгаш бош котиби ўринбосари сифатида иш бошлайди
Мирвоҳид Азимов Туркий кенгашдаги фаолиятини шу йил октябрь ойидан бошлаши кутилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) бош котиби ўринбосари лавозимига Ўзбекистон фуқароси Мирвоҳид Азимов номзодини тасдиқлаш жараёни якунлангани ҳақидаги маълумот тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Мирвоҳид Азимов Тошкент шаҳрида туғилган, 40 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2003 йилда халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражаси билан тамомлаган, юридик фанлари номзоди.
У Ташқи ишлар вазирлигида 17 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Тўрт йил давомида Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2012 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлимини бошқариб келади.
Мирвоҳид Азимов Туркий кенгашдаги фаолиятини шу йил октябрь ойидан бошлаши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:10 / 11.11.2022
Фото: Самарқандда биринчи хонимлар учун кўргазма ташкил этилди
15:40 / 11.11.2022
Тилни ҳурмат қилмаган ўзимиз – Туркий давлатлар ташкилотидаги брифингда нутқ рус тилига таржима қилиб узатилди
11:13 / 11.11.2022
Бердимуҳамедов: “Махтумқулининг 300 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ишонаманки, Туркий ташкилот аъзолари бунда фаол иштирок этади”
11:10 / 11.11.2022