Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда миллий ишчи кучларининг рақобатбардошлигини ошириш концепцияси ишлаб чиқилади
Меҳнат унумдорлиги ва миллий ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича самарали чоралар ва механизмлар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистонда миллий ишчи кучларининг рақобатбардошлигини ошириш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Қайд этилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Унда меҳнат унумдорлиги ва миллий ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича самарали чоралар ва механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2020 йил декабрь, ижро учун масъуллар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар.
Аввалроқ, шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:24 / 14.03.2026
Хивада «Боқий шаҳар» концепцияси асосида янги ҳудуд барпо этилади
17:48 / 26.12.2025
Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади
15:41 / 26.11.2025
Словакия Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этишга қизиқиш билдиряпти
18:45 / 16.10.2025