Спорт | 17:32 / 22.09.2020
6391
1 дақиқада ўқилади

«Интер» Видаль трансферини эълон қилди

«Барселона»нинг чилилик яримҳимоячиси Артуро Видаль Италия А Сериясига қайтди.

Миланнинг «Интер» клуби 33 ёшли футболчи билан келишувга эришгани ҳақида эълон қилди. Аммо шартнома шартлари ва трансфер қиймати маълум қилинмаган.

Аввалроқ, Милан клуби Каталония жамоасига Видаль трансфери учун 1 миллион евро тўлаши, Артуро «Интер»да йиллик 6 миллион евро маош олиши ҳақида хабар қилинган эди.

Келишув 2020 йил ёзига қадар тузилган ва томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.

Видаль «Барселона» сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётганди, унгача «Коло-Коло», «Байер», «Ювентус» ва «Бавария» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2007 йилдан буён Чили терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Мавзуга оид