Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун, 23 сентябрь санаси билан Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳридаги бош консуллигини очиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон Оқўрда расмий сайтида эълон қилинди.
Фармон матнида Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикасининг бош консуллигини очиш ҳақида сўз боради.
Қозоғистон Республикаси ҳукуматига мазкур фармондан келиб чиқадиган зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилган.
Фармон имзоланган кун — 23 сентябрдан бошлаб кучга кирган.







