Жаҳон | 15:58 / 24.09.2020
7905
1 дақиқада ўқилади

Европада коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашди

13 сентябрда Чехия ва Австрия коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилганди.

Фото: Getty Images

Европанинг қатор мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш масалалари бўйича еврокомиссар Стелла Кириакидисга таяниб Европа касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази (ECDC) хабар берди.

«Ҳозирда айрим мамлакатлардаги вазият март ойидагидан ҳам ёмонроқ. Бу қаттиқ ташвишлантирмоқда», — деб таъкидлаган у.

Еврокомиссарнинг сўзларига кўра, ЕИ зудлик билан жавоб қайтаришга тайёр туриши керак. Кириакидиснинг фикрича, Европада касаллик тарқалиши баҳордаги каби авж олишини тўхтатиш учун охирги имконият бўлиши мумкин, шу сабабли дарҳол эпидемиологик чораларни кўриш лозим.

13 сентябрда Чехия ва Австрия коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилганди.

 Чехиядаги шифохоналар қуввати оғир аломатларга эга касалларни қабул қилиш учун етарлича бўлмаслиги мумкин, деганди Чехиянинг бош эпидемиологи Роман Примула. Австрия канцлери Себастьян Курц профилактика тадбирларига риоя қилишга чақирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид