Спорт | 02:36 / 25.09.2020
9208
2 дақиқада ўқилади

«Бавария» қўшимча бўлимда урилган гол эвазига 2-бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби «Бавария» ва Европа Лигаси чемпиони «Севилья» ўртасидаги УЕФА Суперкубогида мюнхенликларнинг қўли баланд келди. 

Ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди. Окампоснинг голига Горетцка жавоб берди. Қўшимча бўлимларнинг биринчисида захирадан майдонга тушган Хави Мартинес немис клубига ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа «Бавария» ўз тарихида иккинчи бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

УЕФА Суперкубоги

Бавария – Севилья 2:1
24 сентябрь, Будапешт, «Пушкаш-Арена»
Голлар: Горетцка (34), Хави Мартинес (104) – Окампос (13, пенальти).

Бавария – Нойер, Алаба (Боатенг, 112), Эрнандес (Дэвис, 99), Павар, Зюле, Мюллер, Киммих, Гнабри, Горетцка (Мартинес, 99), Сане (Толиссо, 70), Левандовски.

Севилья – Буну, Эскудеро, Кунде, Диего Карлос, Навас, Ракитич (Оливер Торрес, 56), Жордан (Васкес, 94), Сусо (Гудель, 73), Фернандо, Окампос, де Йонг (Эн-Несири, 56).

Огоҳлантиришлар: Алаба (12) Жордан (45+1), Кунде (55), Фернандо (70), Эрнандес (90+1),

Мавзуга оид