Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилган янги мактаб фойдаланишга топширилади
Тожикистон таълим ва фан вазири Маҳмудюсуф Имомзода ва Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Сўғд вилояти Спитамен туманида янги ўрта мактабнинг очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар берди «Азия-Плюс»га Сўғд вилояти раҳбари маъмуриятидаги манбаси.
640 ўқувчига мўлжалланган мактаб Ўзбекистоннинг давлат бюджети маблағлари ҳисобига қурилди ва жиҳозланди. Уни қуриш тўғрисидаги битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.
Мактабнинг очилиш маросими 27 сентябрга белгиланган.
Икки томонлама келишувларга кўра, Спитамендаги мактабдан ташқари, ўзбек томони Хатлон вилояти Кубодиён туманида 200 ўринли шифохона қурмоқда.
Тожикистон, ўз навбатида, Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб ва Фарғона вилоятининг Риштон туманида мактабгача таълим муассасаси қурилиши тўғрисида эълон қилган.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026