Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати хабарига кўра, комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни очиш ва авиақатновни тиклаш масаласини муҳокама қилишга киришгани хабар қилинганди.